Хавфсизлик қўмитаси 2010 йилдаги миллатлараро низодан кейин теракт уюштиришга тайёрланган гумонланганлардан бири, 40 ёшли киши қўлга олинганини билдирди.
«А.И.И. ва унинг Ўш вилояти турғунлари орасида бўлган шериклари 2010 йилдаги воқеадан кейин Қирғизистоннинг ҳудудида террор актлари қилишни кўзлаб, бунинг учун ўқ отувчи қуролларни ҳамда портловчи моддаларни сотиб олишган», — деб билдирди МХДҚ. 2011 йили А.И.И. икки шериги қўлга олиниб, турли муддатларга судланган, аммо қолганлари, жумладан А.И.И., қочиб кетган.