Беморнинг қариндоши қўл кўтарган шифокор судда енгиб чиқди

250

Бу ҳақда мустақил тиббиёт касаба уюшмасининг етакчиси Бермет Бариктабасова билдирди. Унинг айтишича, 30 декабрда Миллий госпиталнинг неврология бўлимида беморнинг қариндоши навбатчи шифокорни калтаклаб, тепиб, сочини юлган. Натижада жабрланувчи бошидан ёпиқ жароҳат олиб, мияси чайқалган.

Бишкекнинг Биринчи Май туман суди ҳужум қилган аёлга 30 минг сом жарима солган.

«Бироқ, ёш шифокор хали ҳам стрессолатида юрибди, иш ўрнида уриб-калтаклаш, камситишга учраганини ҳамон қабул қилолмаяпти. Жабрланувчи 30 минг сомлик жарима миқдоридан норози. Давлат учун бўлса ҳам», - деди Бариқтабасова.

У шунингдек жабрланувчи компенсация учун судга фуқаролик даъво аризаси билан мурожаат қилишини қўшимча қилди.