Ўзганда 12 ёшдаги ўсмир осилган ҳолда топилди, тергов бошланди

224

Бу ҳақда «Клооп»га 28 майда Ўш вилоят милициясидан билдиришди.

Маълумотга кўра, 25 май куни Ўзган туман милициясига Қизил-Октябрь қишлоқ ҳукуматининг 12 ёшдаги турғуни уйининг ховлисидаги молхонасида ўзини осиб ҳалок бўлгани бўйича маълумот келиб тушган.

Мазкур факт рўйхатга олиниб, терговга қадар текширув ишлари бошланган.

«Тегишли экспертизалар тайинланиб, воқеанинг гувоҳлари тергов қилинмоқда. Экспертизанинг натижаси билан қонуний қарор қабул қилинади», — деб айтилади билдирувда.

ИИВнинг маълумоти бўйича, охирги тўрт ой ичида 36 бола ўз жонига қасд қилган. Уларнинг 25 нафари ўғил болалар бўлса, 11 нафари қиз.

Балоғатга етмаганларнинг ўз жонига қасд қилиши ўтган йилнинг шу вақтига қараган 20 фоизга кўп.