Бишкек: Мэрия мактабларда дарсни 8 дан эрта бошлашни таклиф қилди

243

Бишкек мэрияси қарор лойиҳасини жамоат муҳокамасига қўйди. Ҳужжатда «Бошланғич, ўрта ва юқори касб-ҳунар маориф ташкилотларида дарслар соат 10 дан эрта бошланмаслиги белиглансин» деган пункт бор.

Мэрия бу «йўллардаги тиқинларни бартараф қилиш ҳамда болаларнинг хавфсизлигини таъминлаш учун зарур» деб билдирди.

Муниципалитет пойтахтдаги мактабларда ўқувчилар тўлиб, айримларида болалар уч навбат билан ўқитилаётганини, бундай мактабларда охирги дарс соат 19:00 да тугишини таъкидлайди. Шаҳар ҳукумати мактаб вақтининг бошланиши ва тугашидан автомобиллан нотўғри тўхтаб, тиқинга сабаб бўлмоқда деб ҳисоблайди.