Омбудсман ҳукуматни чет элликларнинг хавфсизлигин таъминлашга чақирди

148

Бу ҳақда омбудсман Жамиля Жаманбаева 21-майда парламентнинг қўмита йиғинида билдирди. Унинг айтишича, 18 майга ўтар кечаси бўлган воқеа чет элдан келган талабаларнинг хавфсизлигига таъсир қилмоқда.

«Бу жанжан бўйича давлат идоралари тез орада ҳар томонла чораларни кўриши зарур. Ҳозирги вазиятни тартибга солишгина эмас, келажакда шундай воқеаларга йўл қўймаслик ҳам керак. […] Мамлакатнинг барча фуқаролари ҳамда меҳмонлари ўзларини хавфсиз сезувчи шароитни тузиш учун ҳукумат, ҳуқуқ тартибот идоралари, Таълим муассасалари ҳамда жамоатчилик биргаликда ишлаши керак деб ҳисоблаймиз», — деди Жаманбаева.

Депутат Мейкинбек Абдалиев тўпалоннинг иштирокчилари ҳиндистонлик ва покистонлик талабалар эмаслигини, воқеада қирғизистонлик фуқароларнинг ҳам айби бор эканини милиция вақтида билдириши керак эди деб таъкидлади.

13-майда бир неча қирғизистонлик чет эллик талабалар билан муштлашиб, уларнинг телефон ва пулларини тортиб олишган. Муштлашувнинг видеоси ижтимоий тармоқларда тарқаб, бу 18 майда миллатлараро низога олиб келган, натижада камида 41 киши жабрланган. Жабрланганларнинг орасида чет элликлар бор.