Энди барча нотижорий ташкилотлар икки ойнинг ичида «хорижий вакил» реестрига қайд бўлиши керак

116

Давлат ташкилоти низом 16 май куни қабул қилинганини қўшимча қилди. Энди мамлакатдаги барча нотижорат ташкилотлар икки ой ичида бу реестрга рўйхатдан ўтиши шарт.

Садир Жапаров 2 апрелда «хорижий вакил» ҳақидаги қонунга қўл қўйган. Унинг айтишича, бу қонун фойдагина олиб келади, чунки «бари шаффоф ва бирдек берилган имкониятда ишлайди». Шунингдек Жапаров тижорий ташкилотларга ҳеч қандай таъқиб бўлмайди деб ишонтирган.

Бундан кейин Қирғизистонда чет мамлакатдан молия олиб, «сиёсий фаолият» олиб борган нотижорат ташкилотлар «чет эл вакили» деб ҳисобланади — Россиянинг «хорижий агент» атамасининг муқобили. Бундан нотижорий ташкилотлар қўшимча ҳисоботларни беришга ҳамда режадан ташқари текширувларга дучор бўлиши эҳтимол. Шунингдек улар махсус реестрга киргизилади.

Маҳаллий ва халқаро ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотлари бу қонуннинг мезонлари фуқаролик жамиятининг ишини сезиларли даражада чеклашини ҳамда репрессив кайфиятга эга эканини билдиришган.