Бишкекдаги тўполон: Чет элликларни калтаклашда гумонланганлардан бири қўлга олинди

167

Ички ишлар вазирлигининг 21 май куни берган маълумотларига кўра, 25 ёшли гумонланувчи тартибсизликлар вақтида одамларни хорижликлар яшайдиган жойга олиб борган. У мебель фабрикасида ишлаши маълум бўлди.

Милициядан 18 май куни эрталаб Mercedes-Бенз Sprinter русумли автомашинада тўрт нафар номаълум шахс «Дордой» бозори яқинидаги уйга бориб, хорижликларни уриб, номаълум томонга қочиб кетганини билдиришди.

Мазкур ҳолат юзасидан «Оммавий тартибсизлик»  ва «Безорилик»  моддалари бўйича иш қўзғатилиб, 25 ёшли гумонланувчи милиция  томонидан вақтинча ҳибсга олинган. Машина жарима майдонига киритилди.

Ҳозирда воқеага алоқаси бор бошқа гумонланувчилар қидирилмоқда.