МХДҚ олтин қуймалари ҳақида ижтимоий тармоқда тарган видеони фитнали видео деб атади

221

МХДҚ видео ҳақида «маълумот ҳақиқатга тўғри келмайди» деб изоҳ бериб, бу ҳақда провокацион сўзларни тарқатмасликка чақирди. Шунингдек ёлғон маълумот тарқатганлар жавобга тортилишидан огоҳлантирди.

Махсус хизматдан видеони «мамлакатдан ташқарида юрган одамлар тайёрлагинини, унга аввал ўта оғир жиноят қилгани учун иш қўзғалган шахслар тасвирга олинган» деб қўшимча қилишди.

«МХДҚ ҳозирги вақтда деструктив кучлар ижтимоий тармоқда ёлғон маълумот тарқатишга йўналтирилган мақсадли ахборот ишлари олиб борилаётганини, унинг мақсади ўлка раҳбариятини қоралаш ҳамда ижтимоий сиёсий салбий фикрни яратиш эканини таъкидлайди. Бундай ҳаракатлар республиканинг барқарорлилига ҳамда прогрессив тараққиётига потенциял хавф туғдиради, шунингек ижтимоий-сиёсий вазиятнинг жиддийлашишига ҳамда давлатнинг хавфсизлигига зарар келтириши мумкин», — дейишди махсус хизматдан.