Лайлак: Фуқарони қўрқитиб 15 минг доллар талаб қилган жиноий гуруҳнинг аъзолари қўлга олинди

251

Шикоят эгаси 4 киши «болаларингни келажагини ўйла, кўрмай қолишинг мумкин, ўзинг ҳам ногирон бўлиб қолма» деб икки йилдан бери қўрқитиб келганини айтган. Жабрланувчи мажбуран куёви бошқариб юрган «Мерседес-Бенц-Спринтер» автомобилини 1 миллион сомга қарзга олиб, товламачиларга ўтказиб берган.

Ҳуқуқ тартибот органлари «Товламачилик» моддаси билан жиноят ишини қўзғаб, терговнинг давомида ИИВнинг рўйхатида турган УЖГ аъзоларини қўлга олган. Улар — Қулунду қишлоғининг 40 ёшдаги, Ақсув қишлоғининг 33 ёшдаги ва Интернационал қишлоғининг 46 ёшдаги турғуни.

Баткен вилоят ИИБдан икки гумонли Бишкек шаҳридан, яна бири Сулуктудан қўлга олинганини қўшимча қилишди. Уч нафари ҳам вақтинча сақлаш жойига киргизилди. Шу вақтда тўртинчи гумонланувчи қидирилмоқда.