«Бутун Қирғизистон» партиясининг лидери Адахан Мадумаров тергов қамоғидан бўшатилди

243

«Вақт бор, яна вақт бор. Биз қараб, адвокатларимиз билан муҳокама қилиниб, маслаҳатлашиб, давом эттирамиз. Қонунга кўра, ҳукм олинган кундан бошлаб 30 кун берилади. Мен ҳукмни 16 апрелда олдим. Демак, бари олдида», - деди у.

Халқ вакилининг айтишича, у депутатлик мандати сабабли қамалган.

«Уларнинг бошқа иши йўқ. Биз охирги нафасимизгача курашдик ва курашамиз», — деди у.

Мадумаров ўтган йилнинг 2 сентябрида ИИВ тарафидан қўлга олиниб, МХДҚнинг тергов қамоғига киргизилган. Унга «Давлатга хоинлик» моддаси билан айб қўйилган.