Кураш федерациясининг вице-президентлари Ахрор Иминов ва Дамирбек Асилбек ўғли истеъфога чиқди

270

Кураш федерацияси Иминов билан Асилбек ўғлини ташкилотда қилган хизмати учун миннатдорчилик билдирди.

Ахрор Иминов ҳозирда қамоқда. У ўтган йили октябрда «Колбаевнинг УЖГнинг айрим аъзоларини» молиялаш гумони билан қўлга олиниб, уюшган жиноий гуруҳни тузиш ёки унга иштирок этиш бўйича айб қўйилган. Бир ойдан кейин у бўшатилиб, аммо 2024 йилнинг январида қайта қўлга олиниб, ТИЗОга киргизилган.

ЖКнинг собиқ депутати Дамирбек Асилбек ўғли эса «Уюшган жиноий гуруҳни тузиш» ҳамда «Одам савдоси» моддалари билан Қозоғистонда 10 йилга судланган. У 2019 йили Қирғизистонга экстрадиция қилинган. 2020 йили августда Олий суд унга амнистия берган.