«Биз сотиб олганмиз». Отатурк паркидаги ерлардан бир неча эгаси президентга мурожаат қилди

206

Бишкекда Отатурк паркининг ҳудудидан ер ва уй сотиб олган бир неча фуқаро мулкларини сурдирилиши мумкинлиги сабаб президент Садир Жапаровга ёрдам сўраб мурожаат қилишди. Улар 25 апрелда матбуот анжумани ўтказишди.

Фуқаролардан бири Толгоной Султонова улар ер босиб олмаганини, паркнинг ҳудудидан сотиб олган уйининг қизил китоби бор эканини, ноқонуний бўлса, демак «давлат органлари огоҳлантириб айтиши керак эдида» деб билдирди.

«Биз қонун доирасида ҳуқуқимизни ҳимоя қиламиз. Яқин кунлари судга мурожаат қиламиз. Аслида, судларга ҳам ишонч йўқ. Президент Садир Жапаровгагина ишониб турибмиз», — деди бошқа фуқаро Талантбек Исманов.

Матбуот анжумани ўтказган турғунларнинг айтишича, улар президентга мурожаат учун имзо тўплашмоқда ҳамда қўл қўйиб берганларнинг сони 96 кишини ташкил қилади.

12 апрелда мэр Айбек Жунушалиев Отатүрк паркининг майдонини 1992 йилдаги қайта тиклаш ҳақидаги қарорга қўл қўйган. Шаҳар ҳукумати паркка 43 гектар ерни қайтариб, ноқонуний қурилган 100 дан ортиқ объектни сурдиришни режалаштирмоқда.