Жабрланувчи Октябрь туман ИИБга 6 февралда мурожаат қилган. Унинг айтишича, эри қўл кўтарган ҳолатлардан бири ўтган йилнинг август ойида 4-мавзедаги кўп қаватли уйлардан бирининг ҳовлисида бўлган.
Мазкур ҳолат юзасидан «Безорилик» моддаси билан иш қўзғатилиб, уюшган жиноий гуруҳнинг фаол аъзоси сифатида ички ишлар органларида рўйхатга олинган 52 ёшли гумонланувчи қўлга олинган.
Унинг яшаш жойидан иккита ўқотар қурол, иккита магазин, беш дона гильза топилган. Ҳозирда тергов давом этмоқда.