Жалолобод: Тўхтовсиз ёққан ёмғир туфайли 42 та уй сув остида қолди

226

Вазиятни бартараф этиш учун махсус штаб тузилиб, Жалолобод шаҳар фавқулодда вазиятлар бўлимининг 122 нафар қутқарувчиси жалб қилинган. Аҳоли хавфсиз жойга кўчирилиб, тозалаш ишлари олиб борилмоқда.

23 апрелга ўтар кечаси Фавқулодда вазиятлар вазири Бообек Ажикеев сув босган ҳудудга ташриф буюриб, вазиятни ўз кўзи билан кўрди.