Қийноққа олинган Викрам Рузахуновнинг иши Қозоғистоннинг Бош прокуратурасига ўтди, тўрт полиция ходими қўлга олинди

108

«Қўлга олинган [полиция ходимларининг] бири қийноқ ва зўрлик-зўравонлик фактини тан олди, иккинчиси ёлғон маълумот тарқатиш учун махсус блогерларни ҳамда сотқин журналистларни ёллаб, болаларнинг ҳамда ўзини ўзи ёқаман деб қўрқитаётган онасини қўлланишга ҳаракат қилмоқда. [...] Бош прокуратура ”қўлга олинган тўрт формали ишнинг бошланишигина, бу ишни ниҳоясига етказамиз” деб ишонтирди», — деб билдирди у.

Викрам Рузахунов 2022 йили январда Қозоғистонда ўтган норозилик акциялари вақтида қўлга олиниб, куч идоралари тарафидан калтакланган. Ўшанда қозрқ милилий «Хабар 24» телеканалида юз-кўзи кўкарган, ўзини ишсиз қирғизман деб таништириб, 200 доллар учун бошоломонликларга қатнашганини айтиб берган одамни кўрсатишган.