Президент: Бошқа тилларга қарши бўлмаслигимиз керак

268

Қирғизистон президенти Шакиевнинг бу баёнотини «унинг шахсий фикри, давлатнинг сиёсати умуман бошқа» деб билдирди.

«Рус ва инглиз тиллари жаҳон тиллари. Болаларимизнинг ёш давридан бошлаб русча гапирганини эшитмаганман. Аксинча, мактабни тугатиб русча бирорта ҳам сўз билмай тўғри Россияга кетиб қолаётган ҳолатлар бор. У ерга бориб рус тилидан қийналишмоқда», — деди у.

Жапаровнинг айтишича, мамлакатда ўқитувчиларнинг етишмаслиги сабаб болаларнинг аксарияти рус тилини билмайди.

«Дунёни кенг назар билан қарашимиз керак. Қирғиз тили эса ҳеч қачон ўлмайди. Абадий яшайди. Ривожланади. Рус, инглиз  тилисиз Қирғизистондан нари чиқа олмай қолади ёшларимиз», — деди у.

Президент болага бошқа тилда исм қўйиши эса ота-оналарнинг шахсий иши деб қўшимча қилди.