Норин: Ёш қизларга тегажоқлик қилган айтилган шахс ўзини осди

158

Норинда ёш қизларга тегажоқлик қилишда айбланган инглиз тили ўқитувчиси ўзини осди. Бу ҳақда Норин ИИБ матбуот хизмати хабар берди.

Милиция иш юзасидан тергов давом этаётганини айтди.

Аввалроқ бир нечта мактаб ўқувчи Нориндаги тил ўргатувчи Ray хусусий мактабида 60 ёшдаги ўқитувчилар уларга тегажоқлик қилганини аноним шаклда айтиб чиққан. Уларнинг айтишича, шилқимлик бир неча йиллар давом этган. Қизлар ва уларнинг ота-оналари мурожаат қилиб, аммо бундан натижа чиқмаганини ҳам қўшимча қилишган. Қизларнинг айтишича, ўқитувчи дарс вақтида уят хазилларни қилиб, қизларнинг баданини ушлаб юрган.

Тил ўргатувчи мактаб администрацияси ходими ўқувчиларга шилқимлик қилгани ҳақидаги маълумотни «Клооп»га тасдиқлади. Нима сабабдан бунга қадар ишдан бўшатилмагани ҳақидаги саволга эса, «унинг манипуляциясининг қурбони» бўлиб келишганини айтишди.