Дайирбек Орунбеков Матраимовга тегишли дейилган хатни «фейк» деб атади

78

Унда Матраимов уч йил аввал фаол Мелис Аспеков билан Садир Жапаровга 3 миллион доллар берганини тасдиқлагани айтилади. Шу каби баёнотни аввалроқ Аспеков ҳам қилган.

Президент администрациясининг ахборот сиёсат хизматининг етакчиси Дайирбек Орунбеков хатни «фейк» деб атади. У хатни Осмонов ўзи ёзиб, ёлғон маълумот тарқатмоқда деб ҳисоблайди.

«Осмонов 2020 йилдан кейин ҳукуматни танқид қилиб, ёлғон билдирувларни тарқатиб, одобсиз мурожаатлар билан танилган эди. Кейин Америкага чиқиб кетгани ҳақида маълумот чиққан. Ҳозирда Америкадан сиёсий бошпана олиш учун, аввалги одатини қайталаяпти», — деди у.

Собиқ божхоначининг адвокатларидан бири ва жияни Мирланбек Исмаилов ҳам хатдаги имзо Матраимовнинг ҳақиқий имзосига ўхшамаслигини айтиб чиқди.