Талас округидаги сайловнинг натижасини шаҳар суди ҳам бекор қилди

187

Мазкур округдан депутат бўлиб келган Бақтибек Чойбековнинг маслаҳатчиси Асилбек Рахманов шаҳар судининг қарорига қарши Олий судга апелляция шикояти беришларини билдирди.

Сайловнинг натижасини бекор қилинишига айни округдан номзод бўлган Эмилбек Абдикадировнинг ёзган аризаси сабаб бўлган. У сайлов вақтида овоз сотиб олиш фактлари бўлганини айтган. Бишкекнинг маъмурий суди МСКни сайловнинг натижасини яроқсиз деб топишни топширган.

Чойбеков билан Абдикадиров 2021 йилдаги парламент сайловига Талас туманидан бир мандатли номзод қатори иштирок этган. Овоз бериш натижасида Чойбеков 34%дан ортиқ, Абдикадиров 24% овоз олган.