ТИВ: Қирғиз фуқаросини Украинадаги урушга қатнашишга мажбурлашгани ҳақидаги маълумот тасдиқланмади

168

Муассасанинг маълумотига кўра, Токобаев 2-апрелда Россияда «гиёҳванд моддани ноқонуний айлантириш»да гумонланиб қўлга олинган.

«Қирғизистон фуқаросини Украинанинг ҳудудидаги махсус ҳарбий амалиётга қатнашишга мажбурлашгани ҳақидаги маълумот тасдиқланмади. Ҳозирда ватандошимизга керакли консул-ҳуқуқий ёрдамини кўрсатиш бўйича барча чоралар кўрилмоқда», — дейишди вазирликдан.

«Азаттиқ»нинг маълумотига кўра, йигит қурилиш ва озиқ-овқат етказиб бериш тармоғида ишлаб юрган. Унинг яқинлари болага қўйилган айбларни инкор қилиб, туҳмат билан қўлга олинган деб ҳисоблайди.