Қозоғистондаги сув тошқини. Қирғизистон гуманитар ёрдам жўнатди

149

Қозоғистоннинг етти вилоятида йирик кўламдаги сув тошқини сабаб деярли 76 минг киши эвакуацияланди, унинг 18 мингдан ортиғи болалар. Минглаган уйлар шу кунга қадар сув остида қолмоқда. Вақтинча жойлаштириш марказларида 14 минг киши бўлса, унинг ярми болалар.