Омбудсмен институти Temirov Live’ниг қамоқдаги етакчисининг танасида кўк доғлар борлигини тасдиқлади

223

Муассаса ходимлари қамоқхона раҳбарияти ва у ерда калтаклаш ҳолатлари юз бераётганини айтиб чиққан аёллар: М.Тажибек қизи, Н.Қудайбергенова ва К.Арановалар билан суҳбатлашди.

«Аёлларнинг айтишича, 4 апрелда кечки текширув чоғида ходимлардан бири Кудайбергеновага ўз буюмлари билан кўчага чиқишни қўполлик билан буюрган, бироқ у буйруқни бажармаган. Улар аввал бу ходимни кўришмаган. 5 апрелда муассасанинг ходимлари Кудайбергеновани бошқа камерага ўтказиш учун ундан ашёларини олиб чиқиб кетишни яна талаб қилган, натижада жанжал келиб чиққан. Аёлларга нисбатан куч ишлатилиб, Кудайбергенова куч билан камерадан чиқарилган. Муассаса ходимларининг сўзларига кўра, тергов охиригача ҳибсда сақланган аёл қаршилик кўрсатган», — деб айтилади маълумотда. 

Шунингдек, институтнинг ходимлари Махабат Тажибек қизининг икки қўлида, чап ёноғида ҳамда қўлтиғининг чап томонида кўкаришлар борлигини пайқашган. Бироқ қамоқхона мутасаддилари муассаса вакилларига кўкарган жойларни сурат, видеога олишга рухсат бермаган ва бу ҳақда протокол тузилган.

ТИЗО-1га Қийноқларнинг олдини олиш миллий марказининг ходимлари ҳа бориб, тергов вақтида қамоққа олинганлардан Жазони ижро қилиш хизматининг (ЖИХ) вакилларининг ноқонуний ҳаракатлари ҳақида уч ариза қабул қилишган. 

«Қийноқларнинг олдини олиш маркази шафқатсиз муомала далилларини рўйхатга олиш учун учта акт тузди. Барча материаллар ҳуқуқий баҳо бериш учун прокуратурага юборилади», — дейилади миллий марказдан.

Омбудсмен институти прокуратурага таяниб мазкур воқеа бўйича суриштирув ишлари бошланганини, Тажибек қизи билан Аранова омбудсменга ҳуқуқларини ҳимоя қилиш илтимоси билан ариза ёзишганини билдирди.  

Аввалроқ Тажибек қизи ТИЗО-1 да калтакланганини айтиб, ЖИХ ходимларига қарши ариза берган. Кўп ўтмай суриштирувчи журналист Болот Темиров қамоқдаги ходимлар Тажибек қизи билан бирга ўтирганларни ҳам «калтаклаганини» айтган. ЖИХ ҳеч қандай калтаклаш ҳолати бўлмаганини ҳамда ТИЗОнинг ходимлари қамоқдагиларни калтаклашга ҳуқуқи йўқ деб билдирган.