Фавқулодда вазият: Тоғли ҳудудларда ва автомобиль йўлларида қор кўчкиси тушиши мумкин

275

6-8 апрель кунлари кутилаётган ёғингарчилик муносабати билан республиканинг тоғли ҳудудлари ва автомобиль йўлларида қор кўчкиси бўлиши мумкин. Бу ҳақда 5 апрель куни Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Фейсбукдаги саҳифасида маълум қилинди.

Қирғизгидромет хавфли ҳудудлар рўйхатини эълон қилди. Улар Ўш шоссесининг 121-138 километрлари Тоо-Довон, 198-255 километрлари Чичқон дараси, Ала-Бел довони. Бундан ташқари, Мирзаке – Қора-Қўлжа – Алайкуу автомобиль йўлининг 74-107 километрлари, Ала-Бука – Қаниш-Қия – Қизил адир автомобиль йўлининг 71-74 километрлари, Чапчима довони ҳам тилга олинди.

Муассасадан узоқ масофага кетаётган ҳайдовчиларга автомашина занжири, белкурак ва иссиқ сув, йўл овқати, дори қутиси олиб бориш тавсия қилинди. Шу билан бирга, автомобиллар орасидаги 500 метр масофа сақланиши керак.