«Жуда хатарли». «Крокус»даги терактдан кейин мигрантларга Россияда қолиш хавфли бўлиб қолдими?

586
Архив сурат. Марказий осиёлик мигрантлар Москвада полиция қўлга олганидан кейин автобусда ўтирибди. Сурат: Эльёр Немат

22-мартда Москвада теракт содир бўлди, бу Россияда 2004 йилдаги Беслан воқеасидан кейинги йирик теракт. 140 дан ортиқ киши «Крокус Сити Хол»нинг концерт залига кириб борган жангариларнинг қурбонига айланди, уларнинг ичида икки қирғизистонлик қиз борлиги тахмин қилинмоқда. Москвада бу жиноятда гумон қилиниб тожикистонлик тўққиз ва Қирғизистонда туғилган бир киши ТИЗОга киргизилди.

Айбланаётган тожикистонликларнинг тўрт нафари суд йиғинининг тўрт нафари суд мажлисининг олдида қийноққа олинган (рус пропагандачилари буни қувватлаб, қийноқни оқлашга ҳаракат қилишган). Бу орада куч тизимлари Марказий Осиёнинг фуқароларини қўлга олиб, айримларини мамлакатга киргизмаяпти.

Ҳужумлар, дўконларни ёқиш, депортациялар ва ҳибсга олишлар - кейин нима бўлади? «Клооп» бу ҳақда суҳбатлашиш учун Россияда ишлаётган марказий осиёлик муҳожирлар билан ишлаётган ҳуқуқ ҳимоячилари билан суҳбатлашди.

Савдо дўконини ёқишди, мамлакатдан чақиришди

«Биз асосан энг ҳимоясизмиз. Қўрққаним учун полицияга ҳам бормадим. Бу ерда мени калтаклашди – ўзингизни ёмон ҳис қиласиз, мен бундан кўра хўрланганман, лекин уларни полиция ҳам қўлга олиши мумкин», — деди Раҳмон «Новая Газета Европа»га берган интервьюсида. Благовешченскда тожикистонлик эркак хотини ва болалари билан яшайдиган уйи олдида икки бола томонидан ҳужумга учраган.

Бу биргина воқеа. Россияда ултраўнгчиларнинг Марказий Осиёнинг фуқароларига ҳужум қилиши «Крокус»даги терактни амалга оширишга гумонланганлар қўлга олиниб, қийноққа олингандан кейин кучайган — бу ҳақда жабрланганларнинг ўзлари ҳамда мигрантлар ёрдам сўраб мурожаат қилган ҳуқуқ ҳимоячилари ҳам айтмоқда.

Айни Благовещенскда номаълум шахслар мигрантларнинг савдо дўконини ёқиб кетган. Шаҳар мэри Олег Имамеев бу ҳужум «миллий нафратдан сабаб бўлган кўринади» деб билдирган.  Калугада эса номаълум шахсларнинг гуруҳи кўчадан Тожикистоннинг уч фуқаросини калтаклаб, жабрланганларнинг бири касалхонага тушган.

Хабаровск ҳудудида эса ўнгчи гуруҳларнинг аъзолари мигрантларнинг ётоқхонасини қуршовга олиб, «ватандошларингга ўзларини қандай тутишлари лозимлигини айтинглар» деб талаб қилишган.

«Орангиздагилардан кўпи радикалсизлар. Мен сизлар нормал эканингизни тушунаман. Аммо қаттиқ ишонганинглар... [таъсирга] олдириб қўяди... Бизни ёмон кўради, болаларни хўрлашади. Бу ерда баччабозлик кетмайди. Сизларнинг баччабозликларингиздан кейин бошинглар кетади. Биз ўзимизникилар учун [кимнинг бўлмасин] бўйнини юламиз», — дейди видеодаги киши.

«Крокус»даги терактдан кейин кучайган ксенофобия ур-калтак билангина эмас, бошқа томонидан ҳам таъсирини кўрсатмоқда — мигрантлар мижозлар тожик киракашларнинг хизматидан бош тортаётганидан шикоят қилишмоқда.

«Мен билан кетишни истамаган мижозлар бўлмоқда», — деб айтиб берган «Новая Газета Европа»га тожикистонлик Рустам . — Аввал миллатимни [сўрашди], тожик эканимни айтганда, [сафардан] бош тортиб, “Тожикистондан бўлсанг, буюртмани бекор қил. Келмай қўявер. Тожиклар билан кетишни истамайман” деб айтишди».

Шу каби ҳолат озиқ-овқат етказувчи хизматларда ҳам учраётганини Москванинг қаҳвахона тармоқларидан бирида ишлаган қирғизистонлик Дэн Манасов  «Клооп»га айтиб берди.

«Бизга 24-март дам олиш куни қўнғироқ қилиб, овқат етказиб беришни илтимос қилишди — деб эслади у воқеани Дэн. — Гўшакнинг нариги томонидаги мижоз охирида унга рус ёки русча гапирувчи курьер келсин деб илтимос қилди. Биз эса ишхонамиз овқат етказувчи одамни танлай олмайди — уни курьерлик хизматнинг буюртмаларини бўлиштирувчи ички автоматлаштирилган тизим хал қилади деб айтсак, у овқатга буюртма беришдан бош тортиб, бекор қилишни сўради».

Славян кўринишида бўлмаган курьерларга нисбатан бу каби ксенофобиялик сўзлар бўлаётганини ҳуқуқ ҳимоячиси Александр Ким ҳам тасдиқлади. Теракт бўлгандан бери унга айрим россияликлар осиёлик таксист ҳамда курьерларни кўришни истамаётгани ҳақида шикоятлар тушмоқда.

Сурат: Александр Ким

«Қўшимча текширувлар»

Муҳожирларга босим давлат томонидан ҳам кучайган - масалан, 27 март куни полиция ва Росгвардия ходимлари Москва вилоятининг, Электросталь шаҳрида жойлашган Wildberries интернет-дўконининг омборига рейд уюштирган. Улар у ерга 38 нафар муҳожирни «қўшимча текшириш» учун олиб кетишган.

Ижтимоий тармоқларда мигрантлар ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан олиб борилаётган «тозалаш»дан шикоят қилмоқда. Москва аэропортида шаҳарга киришга рухсат берилмагани учун улар ерда ёки стулда ухлашга мажбур. Шунингдек, аэропортдан чиқа олмаётганларнинг айтишича, ҳужжатларини олиб қўйишмоқда.

«[Бишкекдан “Шереметево”га қўнганда] барча паспортларимизни йиғиб, бир хонага жойлаштиришди. Тўрт соат давомида телефонларимизни ҳам текшириб, қийноққа солишди. Бармоқ изларимизни олиб, қарғишди ва бир қанча қоғозларга имзо қўйишга мажбурлашди, — деди аэропортдан чиқа олмаган қирғиз фуқароларидан бири “Азаттика”га. - Бир кундан бери оч қолдик. Улар ҳеч нарса, ҳатто сув ҳам беришмади. [...] Аввалига “қўшимча текшириш иши” деб тушунтиришди, кейин сўраганимизда, шунчаки жанжал қилишди, ҳеч нарса демадилар».

Бундай текширувлар бўлаётганини тожик адвокати ҳам тасдиқлади: «Терактдан кейинги уч кун ичида менга 500 нафардан ортиқ киши қўнғироқ қилди. “Внуково” аэропортидаги Тожикистоннинг фуқаролари мамлакатга киргизишдан бош тортишганини айтишди. Аэропортдан уларга дарҳол мамлакатга киришга 50 йилга тақиқ солувчи ҳужжатларни беришибди. Ҳатто [Россияда] яшашга рухсати бор одамларга ҳам беришибди».

Бу орада Қирғизистоннинг ТИВи фуқароларини зарур бўлмаса Россияга умуман бормасликка чақирди — у ерда чегарада текширувлар кучайиб, «терроризмга қарши тадбирлар» ўтказилаётганидан.

Яна нималарни кутиш мумкин?

Ҳуқуқ ҳимоячилари ва адвокатлар яқин ҳафталарда ҳуқуқ-тартибот идоралари мигрантлар учун «расмий ов»ни бошлашини таҳмин қилмоқда. Улар Тожикистон, Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқароларига қаратилган.

«Бу хали бошланиши. Ҳозир бари бир оз тинчиб, кейин бир ёки икки ҳафтадан кейин одамлар кўп тўпланган ерларда мигрантларга қарши оммавий рейдлар бошланади, — дейди мигрантларнинг ҳуқуқини ҳимоя қилувчи тожик адвокати. — Чунки ҳозир мигрантлар терактдан кейин уйдан чиқмай ўтирибди, уларни сабабсиз кўчага чиқма дейишмоқда. Ҳозир куч тизимлари, масалан, “Нелегал-2024” деган каби операция ўтказиш бўйича режа қабул қилишади, кейин ўша рейдда тожикларнинг ортидан тушишади».

Унинг сўзларини низо, хавфсизлик, тинчлик ўрнатиш ҳамда ривожлантириш борасида ишлаган мустақил эксперт Канатбек Абдиев ҳам тасдиқлади. У «Азаттиқ»ка берган интервьюсида терактдан кейин ҳукумат яқин орада расмий миқёсда қўшимча тартибга солувчи қонунларни қабул олиши мумкин эканини билдирди.

«Россия президенти “[одамларни] миллатига қараб бўлмаслиги керак” дегани билан, унинг норасмий  риторикаси билан расмий бўлмаган сиёсати маълум миллатни улуғлашга асосланган, буни ғарб ўлкалари фашизмнинг янги тури деб атайди», — деб ҳисоблайди у.

Абдиев ҳам куч тизимлари мигрантларга қарши янги рейдларни ўтказа бошлайди ёки масалан, «Русич» (неонацистик гуруҳ, Украинада ҳам урушиб юрибди — таҳр.) деган каби норасимий уюшмалар жонланади деб ишонади.

«Бошқача айтганда, ксенофобия тўлқини кучайиб, кўчада тақирбошлар бегуноҳ одамларни калтаклаган нўлинчи ёки 2000 йилларга қайтамиз — улар [ўша йиллари] мигрант Россия паспортини олганига ёки улар Россиянинг бошқа ҳудудларидан: Бурятия, Якутия ҳамда бошқа ерлардан бўлганига қарамай калтаклашган», — деди у.

Мутахассиснинг фикрича, мигрантлар аста-секин ўз ватанларига қайта бошлайди, бу эса «минтақа давлатларида ички тарангликни кучайтириб» — жиноятчилик ёки чегара муаммоларини кучайтириши мумкин.

Бу орада Россиянинг Давлат думасида Марказий Осиё давлатларининг фуқаролари учун виза режимини киргизиш керак дея бошлашди. «Бусиз чегарада тартиб бўлмайди, ҳозир у миграцияни тартибга солиб, террор ҳужумларига қарши туриш учун жуда зарур бўлиб турибди!» — деб билдирган «Справедливая Россия — За правду» фракциясининг етакчиси Сергей Миронов.

Ҳуқуқ ҳимоячиси Александар Ким бу каби баёнотларни популизм дейди.

 

«Виза режими бўлмайди, бунга кўзим етиб турибди. Бу шунчаки фуқароларнинг орасида тез-тез тилга олинадиган мавзуни бўрттириб кўрсатишга уринишлар холос. Бу тарғиботчи оммавий ахборот воситалари ва баъзи блоггерлар муҳожирларга қарши мавзуларни нашр этишда давом этар экан. Бу эмас, лекин нима тайёрланаётгани муҳим», — дейди у.

Кимнинг фикрича, бундан кейин қийин бўлади — меҳнат мигрантлари имкон бўлса ватанига кетиб қолгани яхши.

«Мен Россияда апартеид режими ўрнаб қолганини сезиб турибман. У жамоатчиликнинг онгига ўрнади. Айни вақтда у расмийлашгани йўқ, аммо уни формаллаштириш учун бари тайёр бўлиб қолди. Агар ҳукуматга бу режимни формаллаштириш керак бўлиб қолса, уни жуда кам муддатда қила олади, — дейди у. — Бу Маракзий Осиёдан келганлардан қайси бири навбатдаги “мобилизация”нинг ёки қайсидир бир “махсус режим”нинг ёки бошқа шу каби нарсалар вақтида барқарор эксплуатациянинг қурбонига айланишига олиб келиши мумкин. Мен Марказий осиёликлар мамлакатда режим демократизациялашканга қадар Россиядан кетиб қолгани яхши деб ўйлайман. Ҳозир Россияда қолиш жуда хатарли».