Бу ҳақда нашр МХДҚга таяниб, 2–апрель куни билдирди.
Маълумотга кўра, МХДҚнинг катта терговчиси Эрлан Акинбеков нашрнинг адвокати Нурбек Сидиковнинг ходимларнинг шахсий телефонларини ҳамда идора ускуналарини, жумладан ноутбукларни, тизим блокларини қайтариб бериш илтимосини қаноатлантирди.
«15-январда тинтув вақтида олинган барча молиявий ҳужжатлар нашрга қайтарилди», — деб айтилади маълумотда.
Аввалроқ 24.kg нашрига «Урушни пропаганда қилиш» моддаси билан жиноят иши қўзғалган. 15 январда уларнинг офисида тинтув ўтказилиб, барча техникалари олиниб, бино муҳрланган. Шунингдек нашрнинг раҳбарияти махсус хизматга гувоҳ қатори сўроқ берган.