Маданият вазирлиги интернетда ва ОАВда камситиб, туҳмат қилганларга жарима солишни таклиф қилди

483

Маданият вазирлиги ОАВларда ва интернет сайтларида инсонларни камситиб, туҳмат қилгандар учун жарима солишни таклиф қилувчи қонун лойиҳасини илгари сурди.

Вазирлик ҳозирда «турли ОАВлар, интернет-ресурслари орқали камситиш ва атайин туҳмат қилувчи маълумотларни тарқатиш фактлари кўпайиб бораётганини» ҳамда ҳозирги фуқаровий қонун «камситиш, ёлғон маълумот тарқатиш фактларига етарли даражада жавоб бермаётганини» таъкидлади.

Вазирликнинг таъкидлашича, бу жамоатчилик одоб-аҳлоқига ҳамда инсонларнинг ўзаро алоқасига хавф туғдиради.

Бу бўйича «Ҳуқуқбузарликлар ҳақида»ги кодексга янги модда киргизиш таклиф этилди. Унга кўра, камситиш учун жисмоний шахсларга 7500 сом, ҳуқуқий томонларга 23 минг сом жарима солинса, туҳмат учун — жисмоний шахсларга 10 минг сом, юридик томонларга 28 минг сом жарима солинади.

«Камситиш ва туҳмат маълумотга ва оммавий ахборот воситаларига ишончни сусайтириши мумкин. Шу боис, туҳмат тўғрисидаги банднинг киритилиши жамоатчиликнинг ахборотга бўлган ишончини ҳимоя қилиш орқали жамоатчилик муҳокамасининг сифати ва ишончлилигини сақлашга ёрдам беради, — деб айтилади билидрувда.

Қонунбузарликлар Маданият вазирлиги тарафидан кўрилмоқчи.