Жениш Абитов Бишкекда янги хизматга тайинланди

431

Спецназ фуқарони қўлга олишда куч қўлланган воқеадан кейин ишдан олинган Жалолобод вилоят ИИБнинг етакчиси Жениш Абитов Бишкекнинг Свердлов туман милициясини бошқаради.

Аввалроқ ижтимоий тармоқда куч идоралари фуқарони қўлга олишда куч қўллангани акс этилган видео тарқаган. Унда гумонланувчининг 18 ёшдаги ўғли отасининг ёнини олиб, милиция ходимини тепиб юборган.

1 апрелда ИИВнинг матбуот хизматидан «милиция ходимларининг обрўсига путур етказгани учун» Жениш Абитов билан унинг ўринбосари Ильяс Касимбаев ишдан олиниб, 13 ходимга тартиб жазоси берилганини билдиришган.