Жалолобод: Фуқарони қўлга олишда куч қўллангани учун милициянинг бошлиғи, унинг ўринбосари ишдан бўшатилди

413

«Милиция ходимлари жамоат жойида гумондор сифатида хамон аниқланмаган шахсни огоҳлантиришсиз қўлга олгани акс этган видео тарқалиб, жамоатчилик орасида кенг муҳокама қилинди . Милиция ходимларининг обрўсига путур етгказгани учун Жалолобод ИИБ бошлиғи Жениш Абитов ва унинг ўринбосари Иляс Қасимбаев ишдан олиниб, 13 ходимга тартиб жазоси берилди», —дейишди ИИВнинг матбуот хизматидан.

Аввалроқ ижтимоий тармоқда милиция фуқарони қўлга олишда куч қўллангани тасвирланган видео тарқаган. Унда гумонланувчининг 18 ёшдаги ўғли отасига ён босиб, милиция ходимини тепиб юборган.

Кейин вилоят милицияси мазкур фуқаро Қўчқор-Ота шаҳри бозорида қўриқлаш ходимига ҳужум қилганликда гумонланиб ҳибсга олингани ва уларнинг қонуний талабларига бўйсунмагани учун куч ишлатганини қайд этган.