Ташиев: Коррупцияга қарши курашдан тушган пул 100 миллиард сомдан ортиб кетди

403

МХДҚнинг етакчиси Қамчибек Ташиев 7-каналга интервью бериб, коррупцияга қарши курашдан давлатга 20 миллиард сом тушди деган эскироқ маълумот эканини билдирди.

«Бугунги кунда нақд турда 40 миллиард сом давлат бюджетига ўтказилди. Агарда биз давлатга тўлиқ ўтиб бўлмаган пул, шунингдек турли кўчмас мулк, мол, автомобиллар в.б. турдаги даромадларни ҳисобга олсак, охирги уч йилда коррупцияга қарши курашдан тушаётган миқдор 100 миллиард сомдан ортиб кетди. Суд ишлари тугагандан кейин қолган маблағлар ҳам ундирилиб, тўғридан-тўғри бюджетга бориб тушади», — деди Ташиев.

Аввалроқ Молия вазирлиги коррупцияга қарши курашдан бюджетга 20 миллиард 445 миллион сом тушганини билдирган. Маблағ ҳуқуқ тартибот, назорат қилиш органларининг ҳамда Финанс вазирлигининг депозит ҳисобларига ўтказилиб турган.