Қирғизистонда 2139 киши мулкини легаллаштирди

485

Айни вақтда 66 кишининг активи 100 млнлик бўсағадан ортганидан, улар бюджетга 1 млн сом миқдорида бир марталик тўлов тўкканга мажбур бўлишди. Шу билан улар умумий миқдори 6,6 млрд сомлик активини легаллаштиришди.

Активларини декларациялаган одамларнинг исм-фамилияси, шунингдек улар декларациялаган активларнинг турлари ошкор қилинмади, ундан ташқари, энди лгелла бўла бошлаган активларнинг умумий миқдори номаълум қолмоқда.

2024 йилнинг февралида президент Садир Жапаров ўзининг 20 млн долларлик мулкини активларни легаллаштириш ҳақидаги қонун бўйича биринчилардан бўлиб қайд этган. У ўшанда маблағини «чет давлатда сақлаган» бойларни ўз вақтида даромадини легаллаштириб қолишган чақирган.

Қонунга кўра, ҳар бир қирғизистонлик 2023 йилнинг 9 июнига қадар кўчма ва кўчмас мулкини, пулини ёки бошқа активларини (ҳатто булар жиноий йўл билан топилган бўлса ҳам) легаллаштира олади.