Бишкекнинг марказида митингларга қайта тақиқ қўйилди

478

Мазкур қарорни Бишкекнинг Биринчи май туман суди чиқарди. Бу сафар унга 2024 йилнинг 30 июнига қадар тақиқ қўйилди. 

Уни қуйидаги ерларда ўтказиш мумкин бўлмайди:

  • Ала-Тоо майдонида;
  • Линейний кўчасидан Чуй проспектига қадар Эркиндик бульварида;
  • Жогорку Кенешнинг олдида;
  • Панфилов номидаги паркда;
  • президент администрациясининг қошида;
  • Турсунбаева номидаги сквернинг ҳудудида;
  • Олий суднинг ёнида;
  • Россия элчихонасининг олдида;
  • МХДҚ ва ИИВ биносининг олдида.

Тақиқ давлатнинг ва муниципал расмий тадбирларга тегишли бўлмайди. Ундан бошқасининг бари Горький номидаги сквердагина ўтиши керак.

Шаҳар марказида митинг ўтказиш тақиқланганига икки йилдан ортди. Биринчи марта митинг ўтказишга тақиқ 2022 йили, Россия элчилигининг олдида Украинани қўлловчи бир неча урушга қарши акциялар ўтгандан кейин солинган. Шундан бери тақиқ уч ой сайин узайтириб келинмоқда