Бундай қарорни Бишкекнинг Биринчи май туман суди қабул қилди. Судья 20 мартда туман Ички ишлар бошқармаси терговчисининг шикоятини қаноатлантирди.
Бекзат Омурбеков 2 мартда қўлга олинган. ИИВнинг маълумотига кўра, у мамлакат раҳбарияти билан алоқаси борлигини айтиб, маҳаллий фуқародан бирини раҳбарлик хизматига ўрнаштираман, деб ваъда қилган ва 50 минг доллар олган. У фирибгарликда айбланиб, қамоққа киргизилган.
Омурбеков жамоатчиликка ҳукумат тарафдори сифатида танилган. У бир неча марта ижтимоий тармоқда давлат раҳбариятини фаол қўллаб-қувватлашини билдирган.