Ўш шаҳрига 100 автобус ва бошқа оғир техникалар топширилди

294

Маълумотга кўра, 100 автобус Қирғиз-ўзбек тараққиёт фонди тарафидан сотиб олиниб, Ўш шаҳар мэриясининг Йўловчиларни ташиш агентлигига берилди. Автобуслар 25 ўринга мослашган бўлиб, сиғими 56 кишига мўлжалланган.

Бундан ташқари шаҳарнинг ички йўлларини яхшилаш мақсадида Йўллар муниципал ишхонасига сотиб олинган оғир техникалар топширилди. Шунингдек , йўл ҳаракатини назорат қилишни ҳамда йўл хавфсизлигини таъминлаш мақсадида енгил автомобиллар шаҳар мэриясига берилди.