Кампиробод бўйича қўлга олинган уч кишининг иши қисқартирилгани хабар қилинди

259

«Кампиробод иши» бўйича қамоқда ётган фаол Илгиз Шаменов айни иш бўйича айб қўйилган Орозайим Нарматова, Талант Эшалиев ҳамда Эмил Жайчиевнинг жиноят иши қисқартирилганини билдирди. Унинг қамоқдан ёзган хати 22 мартда фейсбук саҳифасида эълон қилинди.

Шаменов фаоллар ва сиёсатчиларнинг қўлга олинганига деярли бир ярим йил бўлганини таъкидлаб, юқоридаги уч кишининг иши «сирли вазиятда судга етмай терговдан ажратилиб, қисқартирилганини» ёзди.

«Биринчи май туман судига 25 айбланувчининг иши ўтган эди, бугунги кунда тўққиз киши ТИЗОда ноқонуний ётибмиз. Қолган 16 айбланувчидан бирининг соғлиғи сабаб, бошқаси билан яширин савдолашилиб, қисқаси турли вазиятлар билан қамоқдан чиқаришди. Бир сўз билан айтганда бўлиш, ажратиш, қўш стандарт сиёсат олиб борилаётганини баримиз кўриб, гувоҳ бўлиб турибмиз», — деб норози бўлди фаол.

Олий суддан «Клооп»га Орозайим Нарматова, Талант Эшалиев ҳамда Эмил Жайчиевга қўзғалган иш чиндан ҳам судга ўтмаганини тасдиқлашди.

ИИВдан эса бу бўйича «иш маҳфий тергов қилингани сабаб маълумот олиш имкони йўқ» деб маълумот беришгани йўқ.

Кампиробод иши

«Кампиробод иши» бўйича қамоқда ётган фаол, сиёсатчилар. Сурат: Илгиз Шаменовнинг фейсбук саҳифасидан.

2022 йилнинг октябрида Кампиробод сув омборининг ери Ўзбекистонга беришга қарши чиққан 30 га яқин фаол, сиёсатчи қўлга олинган. Уларга «Оммавий тартибсизлик уюштиришга тайёрланиш»да айбланган.

Қўлга олинганларнинг бари Кампиробод сув омборининг Ўзбекистонга ўтишини очиқ танқид қилишган, улар ҳам шу сўзлари ўзларини қамоққа олишга асос бўлган деб келишади. Суд айрим сиёсатчилар уй қамоғига чиқарса, айримини қамоқда қолдирган.

Фаол, сиёсатчиларнинг қўлга олинишини бир қатори депутатлар айблаб, Human Rights Watch халқаро ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилоти эса Қирғизистон ҳукуматини қўлга олинганларнинг барини бўшатишга чақирган.