Адвокат: Сўқулуқда ўқувчи қизни тўққиз эмас, ўн киши зўрлаган

319

Жабрланувчининг адвокати Айсулуу Ибраимова «Азаттиқ» нашрига билдиришича, тергов ишлари омбудсменга мурожаат қилгандан кейин бошланиб, янги терговчи тайинланди.

«Ҳеч қандай тергов тадбирлари олиб борилмаган. Кечадан бошлаб қайта сўроқ бошланиб, уларнинг икки нафари билан юзма-юз ставка ўтди. Улар 48 соатга қамоққа олинди. Қиз тилга олган исмлар бўйича, тўққиз киши бўлган эди. Кеча аниқлангандан кейин яна бир киши қўшилди», — деди Ибраимова.

20-мартда омбудсмен Жамиля Жаманбаева Сўқулуқда 13 ёшли қизни деярли бир йил давомида тўққиз эркак тизимли равишда зўрлаганини билдирган. Унинг айтишича, милиция ходимлари гумонланувчиларни жавобга тортиш учун ҳеч нарса қилмаган. Бу вақтда, жабрланган қизнинг оиласига таҳдидлар бўлган.

Ички ишлар вазирлиги милиция ходимларининг фаолиятсизлиги ҳақидаги маълумотни инкор қилмоқда. Ҳуқуқ ҳимоячилари ўқувчи қизнинг кўрсатмаси билан йигитларни топганини айтишди. Шунингдек улар билан барча зарурий тергов амаллари ўтказилиб, тергов натижасига кўра жиноятчиларнинг фаолиятига ҳуқуқий баҳо берилишини қўшимча қилишган.

Омбудсмен институтининг маълумотига кўра, ҳозирда жабрланувчининг руҳий ҳолати оғир бўлганидан касалхонада даволанмоқда.