Панфилов паркидаги 41 млн сомлик ер давлатга қайтарилди

160

МХДҚ Тоголок Молдо ва Фрунзе кўчаларининг кесилишидаги 0,072 гектар ер участкасини Бишкек шаҳар мэриясининг балансига қайтарди.

Маълумотга кўра, мазкур ерни 2008 йили мэриянинг баъзи ходимлари тадбиркор билан тил бириктириб, парк ҳудудига кинотеатр, кўнгилочар масканларни қуришга хусусий мулкка ноқонуний бўлиб беришган.

Текширув вақтида мазкур ер участкаси қўлдан қўлга ўтиб, бугунги кунга қадар бир неча марта сотилгани аниқланган.

«Сўнгги хусусий мулк эгаси юқорида кўрсатилган майдони 0,072 гектар, тахминий қиймати 41 678 000 сомлик ерни муниципал мулкка беғараз ўтказиб берди», — дейишди махсус хизматдан.