Бундай қарорни 20 мартда Бишкекнинг Биринчи Май туман суди чиқарди. Қадиров 20 майга қадар уй қамоғида бўлади.
Кампиробод сув омборининг ерини Ўзбекистонга беришга қарши чиққан 30 га яқин фаол, сиёсатчи 2022 йилнинг октябрида қўлга олинган. Уларга «Оммавий тартибсизликларни уюштиришга тайёрланган» деган айб қўйилган.
Қўлга олинганларнинг бари Кампиробод сув омборининг Ўзбекистонга ўтишини очиқ танқид қилишган, улар ҳам ўша очиқ айтилган гапларни ўзларининг қамоққа олишга асос бўлган деб келишади. Суд айрим сиёсатчиларни уй қамоғига чиқарса, айримларини қамоқда қолдирган.