Жапаров: Асосий мақсадимиз сув-энергетика ресурсларидан тежамкорлик билан ва тўғри фойдаланишдир

221

21 мартда Бишкек шаҳрида Ала-Тоо майдонида президент Садир Жапаров Наврўз байрами муносабати билан табрик сўзини айтди. Унда давлат раҳбари иқлим ўзгариб, сув танқис бўлаётганини айтиб, ГЭСлар масаласига тўхталди.

«Ота-боболаримиз сувнинг қадрини ўз хикматларида билдириб келишган. Шу сабабдан ўлкамизнинг асосий табиий бойлиги сувни ва энергетика ресурсларини тежамкорлик билан, тўғри фойдаланиш асосий мақсадимиз. Марказий Осиёда сув боши аталган давлатимизни бу йил ГЭСларнинг қувватлилигини ортириш [...] борасида яна бир қатор натижалар кутилмоқда. Насиб қилса, яқинда “Бала-Саруу” кичик ГЭСининг очилишини қиламиз», — деди давлат раҳбари.

Шунингдек, президент қўшни давлатлар учун ҳам катта аҳамиятга эга «Камбар-Ата-1» ГЭСини қуриш лойиҳаси бу йил аниқ тадбирлар билан ўтишини билдирди.