Бишкекнинг Свердлов туман судининг ҳаками 12 минг доллар пора талаб қилишда гумони билан қўлга олинди

291

МХДҚдан билдирилишича, 20 мартда судья ўртамич бўлиб ишлаган адвокат билан бирга 12 минг АҚШ долларини шантаж билан пора талаб қилганлиги аниқланган.

Бундан ташқари, судья адвокат билан маҳфий келишув учун видеоназорат камералари бўлмаган ерларда, учрашувларни ўтказганлиги, у ерда суд актларини уларнинг фойдасига қарор чиқарганлиги учун айрим айбланувчилардан олган пулларини ўзаро бўлиштириб олгани аниқланган.

«21-мартда судья Судьялар кенгаши қарорининг асосида Бишкек шаҳрининг Биринчи май туман суди билан 20 майга қадар тергов қамоғига киргизилди», —деб айтилади баёнотда.