Қирғизистон-Хитой давлатлари ўртасида виза беришни соддалаштириш муҳокама қилинди

247

19 мартда Хитойнинг Циндао шаҳрида Қирғизистоннинг Ташқи ишлар вазирлиги билан Хитойнинг ТИВининг консул консультациялари бўлиб ўтди. Унда икки мамлакатнинг ўртасидаги ҳамкорлик ва қўшма иш ҳаракатлари муҳокама қилинди.

Маълумотга кўра, туризим, бизнес ва маданий алоқаларни мустаҳкамлаш мақсадида икки давлатнинг фуқаролари учун виза беришнинг йўл-йўриқларини соддалаштириш ҳамда тезлатиш масаласи кўтарилди. Шунингдек, икки мамлакатда судланган фуқароларни ватанига ўтказиш масаласи ҳам очилди.

Ўтган йили октябрда вазирлар маҳкамаси Хитой фуқароларига — Гонконг ва Макаонинг резидентлари учун визасиз режимни киргизиш ҳақидаги қарорни қабул қилган.