Бу ҳақда 15 мартда МХДҚдан билдиришди.
Маълумотга кўра, диний илми йўқ 26 ёшдаги фуқаро ўзи яшаган жойда диний сабоқ уюштириб, 6 ёшдан 9 ёшгача 12 болага дарслар ўтиб келган.
Шунингдек, дарс ўтилган жой санитария-эпидемиология талабларига жавоб бермайди.
«Қўлланилган адабиётлар Қирғизистон мусулмонлар диний бошқармаси томонидан текширувдан ўтмаганлиги, айрим болалар узоқ вақтдан буён ўрта мактабда ўқимаганлиги аниқланди», — деб айтилади билдирувда.
Ноқонуний ўқиш жойини уюштирган шахсга нисбатан «Диний эътиқод эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисидаги қонунларни бузиш» моддаси асосида 7500 сом жарима солинди.
Ҳозирда болаларнинг ота-оналари билан профилактик суҳбатлар ва болаларни мактабдаги ўқишини тиклаш бўйича ишлар олиб борилмоқда.