Туманбаев Бишкекка қурилади дейилган янги стадионнинг макетини эълон қилди

224

Президент иш бошқармасининг етакчиси Қанибек Туманбаев Бишкекда қурилади дейилган 45 минг томошабинга мослаштирилган янги стадион макетини эълон қилди.

У лойиҳа хорижлик компаниялар билан ҳамкорликда қилинганини айтиб, қурилишни МХДҚ раиси, футбол федерациясининг президенти Қамчибек Ташиев ўз назоратига олади деб қўшимча қилди.

«Архитектура дизайни миллий қадриятларимизга мослаштирилиб, бўз уйдек таассурот қолдиради. Стадионда замон талабига мос келган дўконлар, дам олувчи ва машина тўхтатувчи жойлар каби барча шароитлари кўриб чиқилди. Умид қиламанки, яқин кунларда қурилиш ишини бошлаймиз», — деди Туманбаев.

Бунга қадар Вазирлар Маҳкамаси стадион қурилишига пойтахтдан унчалик узоқ бўлмаган Ороқ қишлоғидан 20 гектар ер ажратган. Аммо қурилиш ишлари аниқ қачон бошланиши ҳозирча номаълум.