Қирғизистонликлар SIM-карталарини рўйхатдан ўтказишлари шарт бўлади

397

26 мартдан бошлаб барча алоқа операторлари учун абонентларни рўйхатдан ўтказиш бўйича янги қоидалар кучга киради. Фойдаланувчилар SIM-картани сотиб олишда уни паспорти билан қайд эттиришлари шарт бўлади.

SIM-картани мобил операторларнинг идорасига бориб ёки мобил иловадан фойдаланиб рўйхатдан ўтказиш мумкин. Шу йилнинг 1 апрелидан бошлаб сотиб олинган ва рўйхатдан ўтмаган SIM-карталар ишламайди.

Расмийлар бундай чора шахсий маълумотларни хавфсизлиги учун зарур эканини айтишмоқда.