Жапаров: Бекназаровнинг тақдирини мен эмас, суд билан прокурор ечади

412

14 мартда президент Садир Жапаров миллий «Кабар» маълумот агентлигига интервью бериб, Кампиробод иши бўйича қамоқда ётган сиёсатчи Азимбек Бекназаровнинг мурожаатига жавоб берди.

У Бекназаров «кечирим» шаклидаги мурожаат қилганини айтиб, унинг тақдирини «мен эмас, суд билан прокурор ечади» деб билдирди.

«Бекназаровни қўлидан етаклаб бориб турмага мен тиққан эмасман. Ўзи бориб кириб кетди. Бир ўзи эмас, бир қанча ёшларни бирга судраб кириб кетди. Уларнинг уволига қолди. Келаётган Кампирободни “кетяпти” деб соқолли боши билан оддий халқни адаштиришга уринди», — деди у.

Жапаров қирғиз-ўзбек чегара масаласини «ечганимиз учун бизга медаль берса ярашарди» деб айтиб, бунга тарих ўзи баҳо беради деб қўшимча қилди.

Атазовнинг даъвоси ҳақида

Шунингдек, давлат раҳбари депутат Шайлообек Атазовнинг «президент уни қабул қилмаётгани» ҳақида даъвосига «депутатларнигина эмас, халқни барчасини қабул қилиб келмоқдаман» деб жавоб берди.

«Акси воқеасидан бошлаб, апрель, июнь, октябрь воқеаларида жабрланганларни, оқсоқол, кўк соқолларни қабул қилдим. Барчасига хушмуомалалик қиламан. Огоҳлантираман. Кейин мени огоҳлантиришимга эътибор қилишмаса ўзларидан кўришсин», — деб сўзини якунлади Жапаров.

Бунга қадар Бекназаровнинг фейсбук саҳифаси орқали президентга мурожаат қилиб, рамазон ойида қамоқдагиларни уй қамоғига чиқариб, судни очиқ ўтказишни сўраган. У «бир-биримизни кечириб, Кампиробод масаласини сиёсатга айлантиравермай, тарихга қолдирайлик» деб таъкидлаган.

Депутат Шайлообек Атазов эса давлат сиёсати деб барча қонунни, президент Садир Жапаров ва МХДҚ раиси Қамчибек Ташиевни қўллаб келганини таъкидлаган. У «президент бир йилдан бери уни қабул қилмаётганини» айтган.