Ўн бир журналист темир қафас ортида: Қирғизистон репрессиянинг янги даврига юз бурди

303
Иллюстрация: Джеймс О’Брайен / OCCRP

Қирғизистон ҳукумати Temirov LIVE таниқли суриштирувчилар жамоасини оммавий тартибсизликлар қилишга даъват қилганликда айблаб, аввалги ҳамда ҳозирда ишлаётган ўн бир аъзосини қамоққа олди. Бир вақтларда минтақадаги энг эркин деб ҳисобланган давлатни хавф қоплади.

23 ёшли журналист Айке Бейшекеева 16 январда туғилган кунининг шарафига торт сотиб олиб, ҳамкасблари билан нишонлаймиз деб режа қилган.

Аммо режа амалга ошмай қолган. Ўша куни эрта сахарда Бейшекеевани ота-онасининг уйидан ушлаб кетишган. Унга «оммавий  тартибсизликка даъват қилди» деган айб қўйилган. Бир қанча ҳафтадан бери ТИЗО №1да — Бишкекнинг қоқ ўртасидаги бўзарган, деворлари ўта баланд бўлмаган лабиринт каби биноларда — суд ҳукмини кутиб ётибди.

Айкенинг онаси Назгул Матанаева қизи суд мажлисида бардош билан турганига қарамай, чарчагани сезилганини эслаб ўтирди. «Сир бермайди, аммо кўзларидан кўриб турибман, — дейди у. — Бувимни ҳам эшитиб турибман … Яхши ухлай олмай юрибди».

Матанаева хавотирдан ақлдан озай деган. «Мен дарров ориқлаб кетдим, икки ҳафтагача кечаси ухлай олмай юрдим. Ўзимни чалғитмасам, турли ёмон ҳаёллар келади, — дейди Назгул Матанаева. — Энди йигирма уч ёш дегани нима, мен учун ҳали жуда ёш. Она учун боласи қачон бўлса ҳам кичиклигича қолади».

Ёш бўлгани билан Бейшекеева  масъулиятли иш билан шуғуллан эди. Бир неча ой аввал Temirov LIVE жамоасига қўшилиб, ишлай бошлаган. Темировнинг жамоаси журналистик суриштирувларни тайёрлашади, баъзан видеосуриштирувларини фарқли форматда, қирғизнинг тўкма ҳунарининг усулига солиб тақдим қилишади. Жамоа юқори лавозимдаги амалдорларнинг коррупцион ишларини бир неча марта айтиб чиққан. (Temirov LIVE —OCCRP жамоасининг медиаҳамкори.)

Айке Бейшекеева Temirov LIVE каналидаги суриштирув ҳақида айтиб бермоқда. Скриншот: Temirov LIVE/YouTube

«Бу хавфли иш дел кўп айтар эдим, у эса мени тинчлантириб қўяр эди, — дейди Матанаева, — қачон бўлса мени ишонтириб: “Она, ҳеч нарса бўлмайди, бутун дунёда шундай журналистлар бор”, — деб қўяр эди».

Аммо Қирғизистонда яқин орада бундай журналистлар қолмай қолиши ҳам мумкин. Январда Айке билан бирга Temirov LIVE гуруҳида ишлаган ва аввал ишлаб кетган 10 ходим қамоққа олинган. Барига бир хил айб қўйилмоқда. Суд журналистларни айбдор деб топса, улар йиллаб қамоқда ўтириши мумкин.

Ўн бир журналист бир оғиздан қўйилган айбни инкор қилиб келмоқда. «Кўриб турибсизлар-ку, қизим ҳали ёш бола, — деган Матанаева қўлга олгани келган куч ходимлари. — Шу қиз қандай қилиб митингга халқни тўплайди? Ёки шундай пулли эканми, митингчиларни сотиб оладиган?»

Қўлга олинаётганда журналистларнинг айримлари OCCRP учун материаллар устида ишлаётган бўлган. Мазкур мақолани эълон қилган биз ҳамда ўндан ортиқ медиаҳамкорлар «Қирғизистон: “Цензурасиз” Лойиҳа» лойиҳасининг доирасида уларнинг суриштирувларини давом эттирамиз.

Журналистларга қарши бу кампания Қирғизистондаги демократия тақчиллигининг навбатдаги далили бўлиб қолди.

Қирғизистон бир вақтлар Марказий Осиёдаги собиқ совет давлатлари ичидаги энг эркин республика эди. 1991 йили мустақилликка эришгандан бери мамлакатда уч карра революция бўлган. Шундай бўлса ҳам, Қирғизистонда адолатли сайловлар ўтиб, тилга тушган ОАВ вакиллари бор эди. Камида, Бишкекда таркибига феминистлар, имконияти чекланганларнинг ҳуқуқлари учун курашган фаоллар кирган фуқаролик жамиятининг фаол вакиллари бор эди.

Аммо охирги бир неча йилда популистик риторика билан Россиянинг босим усулларини яхши омухталаган президент ҳукуматга келгани вазиятни қаттиқ ўзгартирди. Мустақил нашрларга босим ортди, айримлари ёпилиб кетишга мажбур бўлди. «Чегарасиз мухбирлар» ташкилоти эълон қилган Матбуот эркинлигининг жаҳон индексида Қирғизистоннинг рейтинги бир йилдаёқ 50 босқичга пасайиб, Япониянинг даражасидан Жанубий Суданнинг ёнига тушиб қолган.

Кузатувчилар Temirov LIVE гуруҳи ходимларининг қамоққа олиниши нашрнинг асосчиси Болот Темировга қарши кампаниянинг бир қисми деб ҳисоблашади. Темиров — ҳукуматга энг кўп танқид айтганлардан бири.

«Ҳукуматнинг баридан аввал истагани — ҳеч ким оғиз очмаса, ҳеч нарса қилмаса, — дейди айни вақтда Венада яшаб, ишлаётган қирғизистонлик ҳуқуқ ҳимоясиси Назгул Сейитбек. — Бошқа масала, одамлар шунга тайёрми?».

Temirov LIVE'нинг асосий суриштирувлари

Темиров ва унинг жамоаси Қирғизистоннинг энг таъсирли икки шахси ҳақида репортажларни тайёрлашдан қўрқишмаган: улар президент Садир Жапаров ва МХДҚнинг бошчиси Қамчибек Ташиев. Энг оммалашган видеоларида Temirov LIVE’нинг жамоаси Ташиевларнинг оиласи билан давлат нефть компаниясининг ўртасидаги алоқа ҳақида айтиб беради. OCCRP билан ҳамкорликда тайёрлаган лойиҳада эса журналистлар президентнинг ўғли билан контрабанда ва пулларнинг изини яширишга гумонланаётган машҳур оиланинг ўртасидаги алоқани аниқлашган.

Темиров эса бошлаган йўлидан ортга қайтадиган одам эмас. 44 ёшдаги журналист тайёрлаган суриштирувлари учун анча азоб тортди. Охирги бир неча йилда унга ҳужум қилишди, калтаклаб кетишди, махсус хизматлар телефонини яширин тинглаб юрди, ўтган йили эса фуқаролигидан маҳрум қилиб, Россияга депортация қилишди. Январда қамоққа олинган журналистларнинг орасида Болотнинг турмуш ўртоғи ҳам бор. У Temirov LIVE нашрининг директори.

Ҳозир Темиров Европада ишлаб юрибди. Видео олиб, ижтимоий тармоқларга юклаб, ҳукуматнинг ноқонуний фаолиятини танқид қилишни, ҳамкасбларига озодлик талаб қилишни тўхтатгани йўқ.

Ҳукумат аввал ҳам жамоа аъзолари орқали Темировга таъсир ўтказишга ҳаракат қилган. OCCRP 2022 йилда чиққан суриштирувида МХДҚ ходимлари Темиров билан бирга ишлаган ёш аёлни шантаж қилгани ҳақида айтиб берган. Ўшанда Хавфсизлик хизмати ходимлари Болот Темиров ва унинг қилмишлари ҳақида маълумот бермасангиз, шармандали видеоларни тарқатамиз, деб таҳдид қилишган.

Эндиликда ҳар бир ҳибсга олинган журналистни ҳозир Темиров қаерда деб сўроқ қилган. Темировнинг рафиқасига эса тергов билан ҳамкорлик қилмасанг, 11 ёшли ўғлингни болалар уйига ўтказиб юборамиз деб огоҳлантиришган.

Қирғизистон президенти маъмуриятининг, Ички ишлар вазирлиги, прокуратура ва МХДҚ ходимлари OCCRP нашрининг бу воқеага изоҳ олиш учун жўнатган сўров хатига жавоб бергани йўқ. Аммо воқеадан икки ой ўтиб, амалдорлардан бири омма олдида жуда қизиқ фикрни айтди.

«Азаттиқ» радиосининг эфирида Вазирлар маҳкамасининг етакчи ўринбосари Эдил Байсалов бу ҳибсга олишларни тартибга чақириш чораси деб атади.

«Бояги ёш болалар. Албатта улар душман эмас. Албатта улар адашган. Уларнинг ҳеч қандай хоинлик, ҳеч қандай муаммоси йўқ. Уларни президентимиз бўладими, органлар бўладими ёки суд бўладими қамоқда чиритай деган фикри йўқ», — дейди Байсалов.

«Бу оталик, акалик вазифаси. Айрим вақтларда эса одатдагидек оила раҳбарими, уй хўжайиними бир оз тартибга келтириб қўйиши керак», — деб давом этган у.

Бу баёнотни таҳлил қилиб беринг деган илтимосга, Байсалов «ҳукумат бу болаларни халқ душмани деб ҳисобламайди» деб жавоб берган.

Қирғиз жамияти ўзгармоқда деб ёзган у. Иқтисодий ўсишнинг фонида одамлар эски тушунчаларини қайта кўриб чиқишга тайёр. «Мени тарбия деганим, ёшларни тўғри йўлга ундаши керак, давлатни мустаҳкамлаб, халқни ўстириш керак, қуруқ қадамлардан узоқлашиб, бу ҳозир мода эмас, лойиқ эмас деб айтиш керак», — деб ёзган у.

Президент Жапаров эса нуқтаи назарини «Вечерний Бишкек» газетасига айтиб берар экан, хавфсизлик мақсадида сўз эркинлигини чеклаш керак деб айтган. .

Қирғизистоннинг президенти Садир Жапаров. Сурат: Президентнинг матбуот хизмати

«Ҳозирги каби нотинч, пасту баланд замонда сўз эркинлиги масъулият билан ёнма-ён юради,— деган у. — Демократия жуда ривожланган мамлакатларда ҳам сўз эркинлигини сиёсий мақсадда ҳамда жамиятнинг барқарорлигига дарз етказишга фойдаланганларга чеклов қўйилмоқда. Шу сабабдан ҳам биз олдини олиш чораларини кўришга мажбурмиз».

Temirov LIVE жамоасининг ҳибсга олинишини изоҳлар экан, президент: «Агар фақат шу воқеани оладиган бўлсак, Қирғизистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги суд-экспертиза хизмати хулосасида, Тожибек қизи Маҳабатнинг (Темировнинг) видеомурожаатлари. хотини) оммавий тартибсизликка чақириш белгилари бор деб ёзилган», — деп билдирган.

Мазкур видео YouTube платформасида 2023 йил декабрь ойида жойлаштирилган. Унда Темировнинг рафиқаси «30 йилдан бери ўрнинидан қимирламаган» ҳукумат ва коррупцияни танқид қилган. У ҳеч кимни инқилобга ёки зўравонликка ундамаган.

«У видеода тўнтариш, революциянинг моҳияти қолмаганини, чунки бир клан кетса иккинчиси ҳукуматга келишини айтиб берган», — дейди Темиров. — Демак, буни тартибсизликларга чақириқ деб аташ қийин».

Темировнинг фикрига кўра, айни шу айблов жиноят ишининг абсурд эканини англатади.

Жиноят иши билан таниш бўлганларнинг айтишича, амалдорлар 11 журналистнинг ҳибсга олинишига далил сифатида фақат Махабат тушган видеонигини кўрсатишган. Бўлмаса, қамоққа олинган журналистлардан олти нафари  Temirov LIVE’да ишламай қолган. Айримлари бир неча йил аввал ишдан кетган.

«Бу видеога бошқаларнинг умуман алоқаси йўқ, — дейди Темиров. — Керак бўлса тасвирчининг ҳам иштироки йўқ».

Милиция ходимлари 2022 йилнинг 22 январида таҳририятдаги тинтувдан кейин қўлига кишан солиниб олиб кетишмоқда

Қўлга олинганлар орасида тўкма оқин ҳам бор  

Видео юкланган YouTube-канал «Айт Айт Десе» деб аталади — Болот Темировнинг ҳеч кимга ўхшамаган, фарқли лойиҳаси.Temirov LIVE асосий аккаунтидан ташқари, бунда фақат қирғиз тилидаги видеолар эълон қилинади. Темировнинг айтишича, бу контентни имкон қадар кўпроқ одамга тарқатиш учун қилинган қадарм: «Биз халққа яқин бўлишни мақсад қилганмиз, халқнинг овози қатори, халқ билан бир тилда гаплашишни истаганмиз».

Анъанавий журналистик репортажлар билан бирга, «Айт Айт Десе» каналида тўкма оқинлар ижтимоий муаммоларни ёритиб, коррупцияга қарши ёки Temirov LIVE’нинг суриштирувларини қўшиқ қилиб айтиб беришади.

Каналдаги видеоларнинг бирида, оқин Болот Назаров Қирғизистон премьер-министрининг яқинлари Мальтадаги офшор фирмаларга алоқаси бўлиши мумкин дегансуриштирув ҳақида куйлаган. Яна бирида президент Садир Жапаров билан МХДҚ етакчиси Қамчибек Ташиевнинг қўш ҳукуматини танқид қилган.

«Бу ўта таъсирли йўл, — дейди ҳуқуқ ҳимоячиси Назгул Сейитбек. — Оқинлар қадимдан қирғизнинг арз-додини айтган садо бўлишган. Ҳатто, мансаби борлар, одатда оқинларни қувғин қилмаган. Уларнинг иши — айтарини айтиб, сиёсатчиларнинг хатосини кўрсатиб туриш».

«Кўплар YouTube’га чиққан видеолар қирғизнинг урф-одатига алоқаси йўқ бўлса кўрмайди, — дейди у. — Бироқ оқинларнинг концертига боришади, чунки юракка яқин, қалбдан жой олади. Бу формат уларга таниш, айтишни тинглаб катта бўлишган».

Январдаги ҳибслар сабаб «Айт Айт Десе» каналининг фаолияти тўхтаб қолган. Қўлга олинганларнинг орасида тўкма оқин Азамат Ишенбеков ҳам бор.

Азаматнинг босиб ўтган йўли ҳам қизиқарли. Айтишича, мактабни ташлаб Россияга мигрант бўлиб кетган, аммо бу орада TikTok видеолорни тайёрлаб, обуначиларининг сонини ортирган. Темиров ҳамкасбларидан бири Ишенбековнинг халқ орасида машҳур эканини сезиб, ҳамкорликни таклиф қилган.

«Москвада такси ҳайдаб, нисбатан кўп пул топаётган бўлса ҳам, ўз истаги билан бизни жамоанинг аъзоси бўлишни танлаган», — деб ёзди фейсбукка Темиров, Ишенбековни озод қилишни талаб қилар экан.

Рэпер ва оқин Азамат Ишенбеков қамоқда. Сурат: «ПолитКлиника»

Қамоқдаги 11 журналистнинг ўтган ҳаёти ҳар бирини турлича. Ишенбеков тажрибали, хип-хоп клипларга тасвирга тушиб, қўшиқ куйлаб юрган. Актилек Капаров бир вақтда Болот Темировнинг фактчекинг бўйича тренингига қатнашиб, сўнггида ўз нашрини ишлата бошлаган. Сайпидин Султаналиев ўқитувчи бўлган, кейин журналистикага келган. Темиров уни «интервью олиш устаси» деб атайди.

Маҳбусларнинг энг кичиги Айке Бейшекеева туғилган кунида ота-онасининг уйидан олиб кетилган: ўша куни журналист 23 ёшга тўлган.

Онаси Назгул Матанаеванинг айтишича, қизи болалигидан фаол бўлиб, дўстлари билан учрашишдан кўра, вақтини интернет орқали китоб ўқиш, тил ўрганишни афзал кўрган.

«Мен курсларга ёздириб қўймоқчи бўлгандим, лекин у бизга ачинди. “Курсга пул тўлаб юрасизми, уйда ўтириб ҳам ўрганавераман”, дерди»,  дейди онаси.

Дунёқарашини кенгайтириш истагида Бейшекеева Японияга бориб ўқиб келган. Онасининг айтишича, у япон маданиятидан жуда таъсирланган. Айни пайтда у Полшада журналистика факультетида таҳсил олаётган эди.

Назгул Матанаева қизи Temirov LIVE жамоасига қўшилиб, чиндан ҳам журналист бўлганда жуда хайрон қолган. Айкенинг отаси, профессионал мусиқачи. У қизининг бу тармоққа борганига қарши чиқиб, журналистика хавфли касб деб айтиб келган. Отаси қизи билан, хотини билан ҳам уришиб, касбингни ташла деб айтаётганди. Бир неча ой ўтмай, уларнинг остонасида милиция ходимлари пайдо бўлган.

Қизи қамоққа олингандан бери Матанаеванинг юраги тинч эмас. «Кидир бир нарса деса йиғлай бошлайман, шу сабабдан ҳозир ҳеч ким билан гаплашмасликка ҳаракат қилаяпман», — деб тушунтирди у.

Ҳозир 23 ёшдаги Айке Бейшекеева — темир қафас ортига тушиб қолган журналистларнинг орасида энг ёши. Сурат: «ПолитКлиника»

Қўрқув қоплаган муҳит

Қирғизистонда кимдир қайғудан жим ўтирибди, бири қўрққанидан овоз чиқармайди. Мамлакатда ишлаб юрган таҳлилчи, хавфсизлигидан хавотирланиб, бу мақола учун изоҳҳ беришдан бош тортди.

Фаоллар Қирғизистондаги фуқаролик жамиятини олисдан сезилиб турган қўрқув бўғаётганини айтишмоқда.

«Одамлар жуда чўчиб қолди», — деб таъкидлайди Венадаги ҳуқуқ ҳимоячиси Назгул Сейитбек. — Керак бўлса, менинг ҳамкасблари, мен ҳам бунақасини кўрмаганмиз. Чет давлатга чиққанда китоб олиб келишдан чўчиган ҳолатлар бўлди. Аввал бундай эмасди».

Эртага навбат кимга етади деб кутиш ҳисси, бунга қўшимча ақлга сиғмаган абсурд, яқиндан бери жонланган босимга олиш фактлари билан ўтмоқда.

Февралда суд бир қатор нуфузли совринларга сазовор бўлган OCCRP’нинг Қирғизистондаги ҳамкори «Клооп»нинг юридик томонларидан бирини ёпишга қарор қилган. Прокуратура нашр негатив маълумот тарқатгани сабабли фуқароларнинг руҳияти бузилмоқда деган фикрни далиллаш учун психиатрларнинг кўрсатмасидан фойдаланди.

Мамлкат ҳудудидаги сув омборининг қўшни давлатга ўтишига қарши чиққанларга боғлиқ энг шов-шувли жиноят иши ёпиқ кўрилгани бўйича президент Садир Жапаровнинг изоҳи бундан ҳам қизиқ. Жамоат лидерларининг миллий йиғинида президентга Ўзбекистон билан ер алмашишга қарши чиққанларнинг иши бўйича савол берилган. Давлат раҳбари, уларни қайсидир бир мамлакатнинг элчиси молиялаган деб жавоб берган.

«Биз уни ошкор қилганда, у давлатдан барчангиз нафратланасизлар. Кейин ўртамизда фикр келишмовчилиги, нафрат бўлиб, алоқамиз бузилиб кетиши мумкин экан. Шунинг учун ёпиқ ўтказяпмиз», — деган Жапаров.

«Институтлар йўқ»

Қирғизистон қандай қилиб шу аҳволга тушди? Бир вақтда Марказий Осиёдаги «демократия оролчаси» деб атаб, кузатувчилар адолатсиз ҳукуматга қарши кўтарилган революциялар ҳақида айтишмасмиди?

Бишкекдаги ЕХҲТ Академиясининг ҳуқуқшуноси Асел Дўлўткелдиева қирғиз жамияти демократиядан умидини узгани йўқ деганга қўшилади. Аммо Talk Eastern Europe подкастининг яқиндаги эфирида биргина жамоатчиликнинг демократияга интилиши етарсиз эканини айтди.

«Фуқаролар актив бўлгани учунгина жамоатчиликдан чуқур ўзгаришларни кутиш тўғри эмас, — дейди у. — Жамиятни демократлаштирувчи институтлар йўқ... Сиёсий партиялар, мафкуралар, ўнгчилар билан сўллар, буларни амалга ошириш учун ҳақиқий сиёсий кураш керак. Буларсиз барқарор ўзгариш кутиш тўғри эмас».

Акс ҳолда, Қирғизистоннинг ҳозирги лидерлари ҳам халқ кўтарилиши орти билан ҳукуматга келган. 2020 йили октябрда Қирғизистоннинг фуқаролари парламент сайловининг натижасига ва ҳукуматнинг COVID-19 пандемияси билан курашдаги ҳаракатларидан норози бўлиб кўчага чиққан.

Ушбу хаос вақтида собиқ депутат, популист, маҳаллий амалдорни ўғирлашда айбланиб, жазо муддатини ўтаётган Садир Жапаровни унинг тарафдорларининг катта гуруҳи қўллаб-қувватлаган. Шундай қилиб у ҳокимиятга келди: дастлаб, Қирғизистон президенти вазифасини бажаришга киришган, бир неча ойдан сўнг сайловда ғалаба қозонган.

Жапаровнинг аҳамиятли қарорларидан бири сафдоши Қамчибек Ташиевни МХДҚга етакчили қилиб тайинлагани бўлди. Икки ҳам миллатчилик риторикасини оғзидан туширмай, хорижий қадриятлар билан таъсирларни кескин танқид қилиб, Қирғизистоннинг оддий фуқароларини қўллаймиз деб айтишган. Амалда эса, махсус хизматнинг таъсири кучайгандан кучайиб, маҳаллий кузатувчилари мамлакатда «қўш ҳукумат» юзага келди дейишмоқда.

«2020 йилдан бошлаб махсус хизматни кучлантириш учун бюджетдан катта маблағ ажратила бошлаган, — дейди Дўлўткелдиева. — Уч йил давомида, ҳудудларда махсус хизмат учун чамаси 50 янги бино қурилди. Демак, пойтахтнигина эмас, қишлоқ ҳудудларини ҳам қаттиқ назорат қилиш учун кўплаган куч сарфланмоқда».

Сиёсий муҳолифат деярли йўқ, ҳақиқий мустақил суд ҳукумат ҳам бўлмаган ҳолда, Жапаровнинг ҳукумати назоратни кучайтирувчи бир қатор баҳсли қонунларни таклиф қилмоқда: ноаниқ маълумот тарқатиш, ОАВ ҳақидаги, «хорижий агент» қонуни.

Асосан булар Россиядаги диссидентларга қарши қабул қилинган қонунларга ўхшаш. Кузатувчилар буни тасодиф эмаслигини айтишмоқда.

Қирғизистон президенти Садир Жапаров (ўнгда) Россия президенти Владимир Путин билан (чапда). Москвадаги Ғалаба куни муносабати билан парад. Сурат: ҚР Президентининг матбуот хизмати

«Россиянинг махсус хизмати кўп йилдан бери МХДҚнинг биносида ўтиради. Бўлиб ҳам бир тўп киши, бир ёки икки эмас. Улар икки юзга яқин», — дейди Сейитбек.

«Россиянинг Қирғизистонга таъсири жуда катта — биз ўйлагандан ҳам катта. Бунинг бари ҳукуматнинг ҳолсизлигидан. Улар тахтини сақлаб қолиш учун, иқтидорни сақлаб қолиш учун кимгадир таянишга мажбур. Шу сабабдан, одатга айланганидек, Путинни хавфсизлигининг кафолати сифатида кўришади.  “Вайсийлик” вазифаси Путинга ўтганда эса, демократияни ривожлантириш учун деярли ҳеч нарса қила олмайсан».

Муаллиф: Илья Лозовский (OCCRP)

Материални тайёрлашда ёрдамлашганлар: Элдияр Арикбаев (OCCRP) ва Вячеслав Абрамов (OCCRP / Vlast.kz).