Ўзган: Қиймати 500 млн сомга яқин беш гектарлик бозор давлатга қайтарилди

611

Ўш вилоятининг Ўзган туманидаги 5 гектар ер майдонида жойлашган бозор ва унинг 1000 квадрат метрлик маъмурий биноси «кўнгилли турда» давлатга қайтарилди. Бу ҳақда 4 март куни МХДҚдан билдиришди.

Давлатга қайтарилган ер. Сурат: МХДҚ

Маълумотга кўра, объектнинг бозор қиймати 470 миллион сомни ташкил этади.

27 январда МХДҚ раҳбари Қамчибек Ташиев Ўш вилоятидаги Қораcув бозори «бутунлай давлат тасарруфига ўтказилиб, аввал эгаллаб олган “бойлар”нинг ерлари қайтарилишини» айтган.

26-январда «Туратали» бозори ҳудудида жойлашган «Жээнбеков» бозорининг директори мансаб ваколатини суиистеъмол қилганликда гумонланиб, қўлга олинган. Айтилишича, гумонланувчи хусусий тадбиркорлардан ноқонуний равишда пул олиб келган.

Ўтган йилнинг октябрь ойида Ўзган туманида жойлашган марказий бозор ҳудудидаги 87 миллион сомлик 10 минг 882 квадрат метр ер майдони давлатга қайтарилган. Аниқланишича, мазкур ер участкаси қонун ҳужжатларини бузган ҳолда хусусий мулкка ўтказилган