«Овоз сотиб олиш». Суд Дамира Ниязалиевани айбдор деб топди

583

Бишкекнинг Ленин туман суди Жогорку Кенешнинг депутатлигига номзод бўлган Дамира Ниязалиевага нисбатан ҳукм чиқарди.

Бишкек шаҳар суди «Овоз сотиб олиш» моддаси бўйича собиқ депутат Ниязалиевадан ташқари яна беш кишига нисбатан ҳукм чиққанини билдирди.

Туман судининг 29 февралидаги ҳукмига кўра, иш бўйича барча айбланувчи айбдор деб топилиб, уч йилга судланган. Аммо уларга амнистия берилиб, жазодан бўшатилган.

Ленин окуругидаги сайлов ва овоз сотиб олиш

Ўтган йилнинг 28 майида Бишкекдаги бир мандатли №26 Ленин сайлов округида муддатидан аввал депутатлик сайлови ўтган. Овоз беришнинг дастлабки натижаси бўйича Дамира Ниязалиева саф бошига чиққан.

Эртасига Ниязалиевага жиноят иши қўзғалиб, сайлов штаби муҳланиб ёпилган. Унга собиқ депутатнинг тарғиботчиларидан бири билан овоз сотиб олиш бўйича гаплашгани иддао қилинган аудио ёзув тарқагани сабаб бўлган.

Дамира Ниязалиева эса атрофидаги воқеаларни «рақибларининг қоралови» деб баҳолаган.

«Аудио бўйича у мен эмасман, умонтаж. Менга босим, олган овозларимни бекор қилиш ҳаракати бўлмоқда. Бу ҳаракатлар менинг рақибларим томонидан бўлмоқда деб ўйлайман», — деган у.