Суд блогер Али Эргешевни уй қамоғига ҳукм қилди

664

Безориликда гумонланиб ҳибсга олинган «Эл билсин» лойиҳаси муаллифи Али Эргешев Жалолобод шаҳар суди қарори билан 13 мартга қадар уй қамоғига олинди. Маълумотни «Клооп»га 15 февралда суднинг матбуот хизмати тасдиқлади.

Эргешов 13 февраль куни ИИВ томонидан ўтган йилнинг май ойида қайд этилган безорилик ҳодисаси бўйича қўзғатилган жиноят иши доирасида ҳибсга олиниб, Жалолобод шаҳар суди қарори билан ҳибсга олинган эди.

ИИВ хабарига кўра, Эргешевга нисбатан «Безорилик» моддаси бўйича жиноий иш қўзғатилиб, қидирувга берилган. У милиция ходимлари томонидан «Манас» халқаро аэропортидаги видеокузатув камералари ёрдамида ҳибсга олинган.

Бундан олдин Али Эргешев Инстаграмдаги саҳифасида сурат ва видеоларни эълон қилиб, хавфсизлик кучлари томонидан қўлга олинганини айтган эди. Бу ҳолат унинг журналистик фаолияти билан боғлиқлигини ва қонунни бузмаганини таъкидлаган.

«Ҳуқуқ-тартибот идоралари “қидирувда экансиз” деб айтишди. Ажабланарлиси шундаки, бундан олдин ҳеч ким бу ҳақда хабар бермаган. Улар ҳибсга олиш ҳақида гапиришди. Уларнинг айтишича, эҳтиёт чораси "қамоққа олиш" экан. Бу бевосита журналистик фаолиятимизга боғлиқ. Биз ҳеч қандай қонунбузарлик қилмаганмиз, фақат ноқонуний ҳаракатларни кўрсатганмиз», — деган у.

Али Эргешев — Ютубдагы «Эл билсин» лойиҳасининг муаллифи. У мамлакатдаги кафеларнинг санитария ҳолати, давлат муассасалари томонидан аҳолига кўрсатилаётган хизматлар сифати ҳақида видеолавҳалар эълон қилиб келган. Каналнинг 127 000 дан ортиқ обуначиси бор.