Ўш вилоят Психиатрия ва наркология марказининг ходимларини калтаклашда гумонланиб қўлга олинган 34 ёшдаги шахс уй қамоғига чиқарилди. Бу ҳақда «Клооп»га 8 февралда вилоят судидан билдиришди.
Маълумотга кўра, гумондор 6 февралда Ўш шаҳар суди томонидан уй қамоғига чиқарилди.
«Суд айбланувчига нисбатан эҳтиёт чорасини танлашда унинг ёшлигини, унчалик оғир бўлмаган жиноятлар содир қилгани, аввал жиноий жавобгарликка тортилмагани, қарамоғида вояга етмаган икки киши, нафақа ёшидаги онаси, уйда ёлғиз боқувчи эканини инобатга олди» — деб билдиришди вилоят судидан.
Мазкур гумондор 31 январда «касалхонада ётган қариндошининг даволанишига қарши норози бўлиб, касалхонанинг шифокорларига қўл кўтарган».
Мазкур факт бўйича «Безорилик» моддаси асосида жиноий иш қўзғалиб, тергов ишлари бошланган. Бироқ тиббиёт ходимлари уларни қўрқитиб, аризани қайтариб олишни талаб қилишаётганини билдиришган.