Ўш: Мактаб ўқитувчиси гиёҳванд модда сотишда гумонланиб қўлга олинди

Ўш шаҳрида гиёҳванд модда сотишда гумонланиб 31 ёшдаги мактаб ўқитувчиси қўлга олинди. Бу ҳақда «Клооп»га 8 февралда ИИВдан билдиришди.

Маълумотга кўра, гумондор Боткен вилоятининг мактабларининг бирида ўқитувчи бўлиб ишлайди. У бир килограммдан ортиқ гашиш гиёҳванд моддасини сотишга ҳаракат қилган.

Гуммондор. Сурат: ИИВ.

«Бунга қадар гумондорнинг Ўш ва Боткен вилоятларининг ҳудудларида гиёҳванд моддаларини ноқонуний савдоси билан шуғулланаётгани ҳақида маълумот келиб тушган» — деб билдиришди Ички ишлар вазирлигидан.

Воқеа милициянинг журналига қайд этилиб, текширув натижасида гумондор кўпдан бери гиёҳванд моддасини сотиб билан шуғулланиб юргани аниқланди.

Бу факт бўйича «Гиёҳвандлик воситаларини, психотроп моддаларни ва уларнинг аналогларини сотиш мақсадида ноқонуний тайёрланиш» моддаси асосида жиноий иш қўзғалиб, гумондор вақтинчалик сақлаш жойига киргизилди.

Ҳозирда бу ишга алоқадор бошқа шахсларни аниқлаш бўйича тадбирлар олиб борилмоқда.